"Федерация Кубоги" финали "Оқтепа" стадионида бўлиб ўтади

17 февраль куни Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақасида иштирок этувчи жамоалар ўртасида “Тошкент шаҳар Футбол Федерацияси Кубоги” мусобақасининг ½ финал учрашувлари бўлиб ўтди.

“Оқтепа” ўз майдонида “РКОР 2” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи жуфтликда “Пахтакор”  “Трамвайчи” жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди (4-3).

 Финал учрашуви 21 февраль куни “Оқтепа” майдонида 12:00 да бўлиб ўтади.

21.02.2017 Финал

“Оқтепа” – “Пахтакор 2”

Ҳакамлар:Шукуруллаев А, Косимов О, Тиллаев Д.

Назоратчи: Исмаилов М.