(БЎ) 2-тур. Кичик дербида дуранг қайд этилди

2 апрель куни Болалар ва ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи турдаги каби иккинчи турда ҳаммайдонларнинг тайёр эмаслиги ҳамда жамоаларнинг турли ҳалқаро мусобақалардаги иштироки сабабли кўпгина учрашувлар қолдирилди.

Турнинг марказий учрашуви “Пахтакор” академиясига қарашли “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтди. Майдон эгалари “Пахтакор” клуби “Бунёдкор А” клубини қабул қилди. Шу куни фақат 2005 ва 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Қолган ёш тоифасидаги жамоалар учрашувлари иккала клубнинг турли ҳалқаро мусобақалардаги иштироки сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Ушбу турда қайд этилган натижалар билан танишинг:

2-тур (02.04.2017)   2005 2004 2003 2002 01-00
Бунёдкор Б - Старт 2:0 4:1 5:1 Қ 6:1
Олимпик – Локомотив Қ     Қ 1:1 2:5 2:3
ГФСШИ 2 - Спартак Қ Қ Қ Қ Қ
       ДЮСШ-30 - РКОР Қ 2:2 Қ Қ Қ
Шайхонтохур– БУСМ 16  Қ Қ Қ Қ Қ
Пахтакор– Бунёдкор А 0:0 1:1 Қ Қ Қ

Эслатиб ўтамиз,  2007, 2006 йилда туғилган болалардан ташкил топган жамоалар учрашувлари ҳар якшанба “ЎФФ” қошидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтмоқда. Қайд этиб ўтамиз, 2007, 2006 ҳамда 2005 йил жамоалари натижалари умумий клублараро турнир жадвалига таъсир қилмайди.