Тартиб-интизом қўмитаси қарори

tffwhite220 июнь куни Тошкент шаҳар футбол Федерацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқичининг  11-турида “Шайхонтохур” – “Вулқон” учрашувида, меҳмон жамоа футболчиларининг тартибсиз ҳаракатлари кўриб чиқилди. Ушбу ҳолат юзасидан “Вулқон” жамоаси жиддий огоҳлантирилди. Жамоа томонидан мусобақа Регламентини бузиш ҳолатлари такроран қайд этилса, жамоа мусобақа иштирокчилари рўйхатидан четлатилади.

“Вулқон” жамоа футболчилари Омонов Жавоҳир, Файзуллаев Ислом ҳамда Шарофов Комилжонлар мавсум оҳирига қадар Тошкент шаҳар футбол Федерацияси томонидан ўтказиладиган барча мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.