"Odil cup II" мусобақаси иштирокчилари маълум

1

3-6 июль кунлари Наманганда 2004 йилларда тарбия топаётган футболчиларнинг спорт коллежи, футбол бўлими синовидан ўтишалари муносабати билан, бу сафарга турнир Тўрақўрғонда бўлиб ўтади.


Хабарингиз бор, айнан шу туманда Одил Аҳмедов номидан "Odil Junior" футбол мактаби ишга туширилган эди. 2016 йилда "Келажак Юлдузлари" мусобақасига мезбонлик қилган аренада, иккинчи маротаба катта миқёсдаги турнир ўтказилади.

2

Наманган вилояти футбол федерацияси, "CA" ва "Best Sport Media" компаниялари билан ҳамкорликда ташкил қилинадиган турнирда қуйидаги жамоалар иштирок этадилар.

2006 йилда таваллуд топган жамоалар: "Odil Junior" (Тўрақўрғон), "Навбаҳор" (Наманган), "BFC Asia" (Андижон), "Баркамол" (Наманган), "Қўқон-1912" (Қўқон), "Косонсой" (Косонсой), Марғилон БЎСМ (Марғилон), "Ёшлик" (Тўрақўрғон).

2008 йилда таваллуд топган жамоалар: "Odil Junior" (Тўрақўрғон), "Навбаҳор" (Наманган), "JFL-Tashkent" (Тошкент), "Пахтакор" (Тошкент).