Болалар футболи. Тўрақўрғонда "Odil Cup II" футбол фестивали старт олди

262464 680

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов шарафига ўтказилаётган ушбу фестивалдан кўзланган асосий мақсад 2006 ва 2008 йилларда туғилган футболчиларга ўйин амалиёти шакллантиришга кўмак бериш ҳамда шу орқали мураббийларга ёш футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун имконият яратиб беришдир.

Маълумки, "Championat.asia" сайти билан ҳамкорликда йўлга қўйилган ушбу мусобқа биринчи марта ўтган йил Наманган шаҳрида ташкил этилганди. Бу йил эса ўйинлар Тўрақўрғондаги "Odil Junior" футбол мактабига қарашли майдонда ўтказилмоқда. Бугун 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги ҳар учала гуруҳда 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

262457 680

"Odil Cup II" футбол фестивалида иштирок этаётган жамоалар (2006 й. туғилганлар):

"А" гуруҳи
"Odil Junior" (Тўрақўрғон)
"Косонсой" (Косонсой)
"Умид" (Наманган)
БЎСМ (Марғилон)

"В" гуруҳи
"Нефтчи" (Фарғона)
"Навбаҳор" (Наманган)
БЎСМ (Чортоқ)
"Ёшлик" (Тўрақўрғон)

"С" гуруҳи
"BFC Asia" (Андижон)
"Баркамол" (Наманган)
"Қўқон-1912" (Қўқон)
БУСМ-1 (Учқўрғон)

Эртага 2-тур баҳслари ўтказилади. Шунингдек, эртадан бошлаб 2008 йилда туғилган футболчилар ҳам ўз иштирокларини бошлашади.