Odil Cup II. 2008 йилда туғилган футболчилар учун фестивалнинг ёпилиш маросими ўтказилди ФОТО

22626 mediumНаманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтаётган Odil Cup II футбол фестивали бугун 2008 йилда туғилган футболчилар учун ўз якунига етди.

 

Маълумки, бу мусобақада 2008 йилда туғилган футболчилардан иборат 4та жамоа иштирок этди. Мусобақа якунида барча жамоалар ташкилотчилар томонидан Кубок, диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

22633 medium

Фестивал якунида ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар ҳам эътибордан четдан қолмади. Уларга махсус дипломлар тақдим этилди. Шунингдек, ҳар бир жамоадан энг яхши футболчи ҳам диплом билан тақдирланди.