“Мустақилликнинг 26 йиллиги”га бағишланган футбол мусобақаси ўтказилди

d6cdd75e 61c8 49f4 a4d2 78010bb77ffe28-31 август кунлари Тошкент шаҳар футбол Федерацияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги”га бағишланган футбол мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада 2008 йилда туғилган болалардан ташкил топган 8 та жамоа қатнашди.

“А” гуруҳида “Пахтакор”, “Шайхонтохур”, “Мегаспорт”, “БЎСМ 30” кураш олиб боришган бўлса, “Б” гуруҳида “Олимпик”, “Спорт Мастер”, “И БУСМ” ҳамда “Локомотив” жамоалари куч синашишди.

Финал учрашувига эса “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” жамоалари етиб келишди. Ҳал қилувчи учрашувнинг асосий вақти  2:2 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида омад “Пахтакор” жамоасига кулиб боқди.