“Ҳоким Кубоги-2017” ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

8-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигасининг  Тошкент шаҳар минтақасида иштирок этувчи жамоалар ўртасида  “Ҳоким Кубоги-2017” мусобақасининг 3 – тур учрашувлари бўлиб ўтди.

“А” гуруҳи

Ўрикзор – Ёшлик -/+

Автомобилист – Олимпик 2  12:0

Клуб У Ғ Д М УГ ЎГ  ТФ О
1 Автомобилист 3 2 1 0 19 2  +17 7
2 Ёшлик 3 2 1 0 8 5   +3 7
3 Ўрикзор 3 1 0 2 4 6   -2 3
4 Олимпик 2 3 0 0 2 4 22  -18 0

 

“Б” гуруҳи

“РКОР 1 ” – “Олимпик” учрашуви меҳмон жамоа учрашувга келмагани сабабли, “Олимпик 1” жамоасига техник мағлубият ёзиди. “Вулқон” – “Ливерпуль” учрашувида эса уйиннинг 83 дақиқасида  иккала жамоа футболчиларининг интизомсиз ҳаракатлари сабабли учрашув ҳакам томонидан якунланган.  Тошкент шаҳар футбол федерацияси ушбу учрашув бўйича “Вулқон” ва “Ливерпуль” жамоаларини мусобақа иштирокчилари рўйҳатидан четлаштирди. Тартибни бузган футболчилар  ҳамда жамоага нисбатан қўлланиладиган чоралар бўйича Тошкент шаҳар футбол федерациясининг якуний қарори тез кунда эълон қилинади.   

РКОР – Олимпик 1 +/-

Вулқон – Ливерпуль - /-

Клуб У Ғ Д М УГ ЎГ ТФ О
1 Вулқон 2 2 0 0 6 2  +4 6
2 РКОР 1 3 1 0 1 5 2  +3 6
3 Ливерпуль 2 1 0 1 4 5   -1 3
4 Олимпик 1 3 0 0 2 2 8   -6 0

 

“С” гуруҳи

Локомотив БФК – Шайхонтохур 3:0

РКОР 2 – Металлург 2   0:2

Клуб У Ғ Д М УГ ЎГ ТФ О
1 ЛокомотивБФК 3 2 1 0 5 4   +1 7
2 Металлург 2 3 2 0 1 8 4   +4 6
3 РКОР 2 3 1 1 1 4 5   -1 4
4 Шайхонтохур 3 0 0 3 2 6    -4 0

 

Мусобақа регламентига кўра, “А”, “Б”, “С” гуруҳларидан биринчи ўринни эгаллаган “Автомобилист”, “РКОР 1” ҳамда “Локомотив БФК” жамоалари ½ йўлланмасини қўлга киритган бўлса, энг яхши иккинчи ўрин билан “Ёшлик” жамоаси тўртинчи йўлланмага эга бўлди.

Мусобақа тақвимига кўра, ½ финал босқичида “Локомотив БФК” – “Автомобилист”, “РКОР 1” – “Ёшлик” жамолари ўзаро куч синашади. Ярим финал учрашувлари 15-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.