“Футбол Шоу” лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди

10-13 июль кунлари “Zo’rTV” ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган, “Футбол Шоу” лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар босқичи ЎФА ҳамда Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан ўтказилди.  

 

Лойиҳанинг асосий мақсади ёш футболчиларга ўз маҳоратларини кўрсатиш учун имкон бериш бўлиб, лойиҳа сўнгида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.  
Тошкент шаҳар босқичида 700 дан зиёд 17-20 ёшгача бўлганлар иштирок этиш истагини билдиришди.   Улардан нормативларни максимал баҳоларга топширган 44 нафари танлаб олинди. Иккинчи босқичда улар орасида ўзаро футбол учрашувлари ташкил этилди ва  унда ўзини кўрсатган 18 нафар футболчи танлаб олинди. Шу тариқа “Футбол Шоу” лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичи ўз якунига етди.