Иккинчи лига. биринчи давра якунлари

Тошкент шаҳрида Иккинчи лига мусобақасининг биринчи давра учрашувлари 12 июнь куни якунланганди. Иккинчи давра учрашувлари 20 август куни старт олади. 

Жамоалар 10 август кунига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.  Биринчи давра якунларига кўра, “А” гуруҳида “Сергели”, “Ёшлик” ҳамда “Козтекс” жамоалари рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. “Б” гуруҳида эса биринчи ўрин учун “Яшнабод” ва “Оқ-тепа” клублари ўртасида кураш анча қизғин кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи босқич якунларига кўра, гуруҳларда 1-4 ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичда  билан бир гуруҳдан жой олиб, чемпионлик учун курашни давом эттиришади. Жамоалар иккинчи босқичда “олтин очко” қоидалари кўра, фақатгина бошқа гуруҳ вакилларига қарши майдонга тушишади.   

Биринчи даврадан сўнг  мусобақа жадвали.

ИККИНЧИ ЛИГА А ГУРУҲИ

Team Played Wins DRAW Lost Goals score Goals conceded Points
1 Сергели 9 8 0 1 31 15 24
2 Ёшлик 9 7 1 1 30 12 22
3 Козтекс 9 6 1 2 28 14 19
4 Пахтакор 2 9 4 2 3 26 16 14
5 Трактор 9 4 0 5 12 18 12
6 Бунёдкор А 9 3 2 4 21 17 11
7 Локомотив-1 8 3 1 4 20 25 10
8 ФМБУСМ-16 9 2 3 4 21 17 9
9 Атлетико 9 1 2 6 14 30 5
10 Олимпик 8 0 0 8 12 51 0

 

ИККИНЧИ ЛИГА Б ГУРУҲИ

Team Played Wins DRAW Lost Goals score Goals conceded Points
1 Яшнобод 9 7 1 1 32 5 22
2 Оқ-тепа 8 7 0 1 28 12 21
3 Бунёдкор Б 9 5 1 3 23 13 16
4 Автомобилист 9 4 2 3 15 14 14
5 Локомотив-2 8 4 1 3 14 12 13
6 Пахтакор 1 8 3 0 5 27 19 9
7 ФК Осиё 8 2 3 3 17 23 9
8 LSF 8 2 2 4 16 21 8
9 Академия 4 1 0 3 3 12 3
10 Старт 9 0 0 9 7 51 0

 

Шунингдек, 20 июль куни “Мустақиллик кубоги” мусобақасига кўръа ташланади. Мусобақада фақатгина бадал пуллари бўйича қарзи бўлмаган жамоалар иштирок этишлари мумкин бўлади.   “Мустақиллик кубоги” жорий йили гуруҳ  ва плей-офф босқичи тизимида ўтказилади.