Болалар футболи. Саралаш баҳслари ғолиблари аниқланди

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси жорий мавсумдан болалар ва ўсмирлар ўртасида шаҳар чемпионати ҳамда биринчилигини куз-баҳор тизимига ўтказмоқда. 

Тошкент шаҳар чемпионатининг янги форматдаги мавсуми сентябрь ойида старт олади.  Шу сабабли, баҳорги мавсум ушбу чемпионат иштирокчиларини аниқлаш учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Шунингдек, жорий мавсумдан мусобақалар алоҳида ёш тоифаларида ўтказилмоқда. Яъни бошқа ёш тоифадаги жамоа туфайли иккинчи ёш тоифадаги жамоа азият чекмайди.

Саралаш баҳсларида 4 та ёш тоифадаги жамоалар икки гуруҳга бўлинди ва гуруҳлардан 1-3 ўринни эгаллаган жамоалар “Юлдузлар лигаси”га йўлланмани қўлга киритишди. Ғолиб жамоалар номи билан танишинг:

2005 й. “Чигатой”, “Бунёдкор Б”, “Спартак 2”, “Старт”, “Козтекс”, “Динамо” ;

2004 й. “Бунёдкор Б”, “Сергели”, “ГФСШИ 2”, Пахтакор 2”, “Старт”, “Динамо”;

2003 й. “Чигатой”, “БЎСМ 16”, “Локомотив”, “Тошкент Сити”, “Олимпик 2”, “Чилонзор”;

2002 й. “БЎСМ 16”, “Чигатой”, “Спартак”, “Оқ-тепа”, “Старт” , “Тошкент Сити”.

Мусобақа жадвалини қўйдаги линк орқали кўришингиз мумкин: А гуруҳи  Б гуруҳи

ПС:Қолдирилган учрашувларнинг барчасига, ўйинни қолдиришни сўраган жамолар ҳисобига техник мағлубият ёзилди.

Демак, "Юлдузлар лигаси"да энди 12 тадан жамоа иштирок этади. Саралаш баҳсларидан ўта олмаган жамоалар эса шаҳар биринчилигида ўз иштирокларини бошлашади.

Эслатиб ўтамиз,  сентябрь ойида  старт оладиган Тошкент шаҳар чемпионатига август ойида футболчиларни рўйҳатдан ўтказилади. Рўйҳатдан ўтказишда клуб вакиллари футболчининг фуқаролик пасспорти (киндер пасспорт) ҳамда футболчи пасспортини тақдим этишлари лозим бўлади. Футболчи пасспортининг электрон варианти тез кунда барча жамоаларга етказилади.