“Мустақиллик кубоги”-2018. 1–тур учрашувлари бўлиб ўтди

30-31 июль кунлари Иккинчи лига жамоалари ўртасида ўтказилаётган “Мустақиллик Кубоги”-2018 мусобақаси гуруҳ босқичининг 1 – тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Натижалар билан танишинг:

А гуруҳи : “Сергели” – “Локомотив 2” 3:1, “Трактор” – “Олимпик” 5:2

Б гуруҳи :”Яшнабод”  - “БУСМ 16” 5:0, “Бунёдкор Б” – “ЛСФ” 2:2

С гуруҳи : “Ёшлик” – “Старт” 6:2, “Пахтакор 2 ” – “ФК Осиё” 2:4

Д гуруҳи : “Ок-тепа” – “Локомотив 1” 6:2, “Автомобилист” – “Атлетико” 1:1

Шунингдек, айрим жамоалар маълум сабабларга кўра, 2-тур учрашувларини муддатидан аввал ўтказишди. “А” гуруҳидан “Олимпик”-“Сергели” 0 :6  ҳамда “Д” гуруҳидан “Автомобилист” – “Локомотив 1” 0:0 учрашувлари ўтказилди.

2-турнинг қолган барча учрашувлари тақвимга кўра, 3-4 август кунлари бўлиб ўтади.   

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг тўплаган очколари тенг бўлса, ғолиб ўзаро учрашув натижаси, тўплар нисбати, киритилган тўплар ва сўнгра карточкалар сонига кўра аниқланади.