ТФА ёш шифокорлар учун танлов эълон қилади

Injury PreventionТошкент шаҳар футбол Ассоциацияси тиббиёт коллежларини битирган шаҳслар учун танлов эълон қилади.

Маълумки, футбол учрашувлари кўпгина ҳолларда жароҳатларсиз ва шикастларсиз ўтмайди. Мусобақалар регламентига кўра, ҳар қандай футбол учрашувида биринчи тез ёрдамни кўрсата оладиган шифокор бўлиши талаб этилади. ТФА болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол учрашувларида хизмат кўрсатувчи шифокорлар  учун танлов эълон қилади. Ушбу лойиҳа  тиббиёт коллежларини тамомлаган ёш шифокорларга ўз тажрибаларини ошириш ҳамда пул ишлаб олиш имконини беради. Футболда ўз тажрибаларини синаб кўрмоқчи бўлган шифокорлар резюме, паспорт, диплом нусҳаси ҳамда телефон рақамларини Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.  электрон почтасига юборишлари лозим.

Мурожатлар 15 август санасига қадар қабул қилинади. Август ойининг иккинчи ярмида спорт соҳасида тажрибалга эга мутаҳассислар томонидан семинар ўтказилади ва семинарни муввафақиятли ўтказган номзодлар учун болалар ва ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати ҳамда ТФА томонидан ўтказиладиган футбол учрашувларида ҳизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилади.