“Мустақиллик Кубоги”. Финалчилар номи маълум

Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси жамоалари ўртасида ўтказилаётган “Мустақиллик Кубоги”-2018 мусобақасининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда, “Осиё” жамоаси “Оқ-тепа” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ярим финалда “Яшнабод” футболчилари пенальтилар сериясида “Сергели” клубидан устун келишди. 

 

"Мустақиллик кубоги" 2018. 1/2 финал.

“Осиё”- “Оқ-тепа” 3:2

“Яшнабод” – “Сергели” 1:1 (4:2)

Финал учрашуви 15 август куни “Обод” стадионида 17:00 да старт олади.