“Осиё” “Мустақиллик Кубоги-2018” ғолиби!

15 август куни Ўзбекистон биринчилиги иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси жамоалари ўртасида ўтказилган “Мустақиллик Кубоги”нинг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда, “Яшнабод” ҳамда “Осиё” жамоалари беллашишди. Учрашувдан аввал Тошкент шаҳар футбол федерациясининг жон куяр ҳодими бўлган Хожиакбар Отажонов ёдга олинди. Шу куни Хожиакбар Отажонов 36 ёшни қаршилаган бўлар эди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобида якунланган бўлса, иккинчи таймда учрашув тақдирини Ҳикмат Хошимов ҳал этди. Айнан ушбу голдан сўнг, “Яшнобод” жамоаси ҳужумга берилди ва қарши ҳужумларда рақиб жамоа яна икки бор уларни жазолади. Якуний ҳисоб 0:3.  

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб Ҳикмат Хошимов топилди.

Қайд этиб ўтамиз, учрашувни Олий тоифали ҳакам Владислав Цейтлин бошқариб борди. Унга қанотларда Тимур Галеев ва Равиль Шаяхметовлар ёрдам беришди.

 "Мустақиллик кубоги-2018"

Финал
15.08.2018
"Яшнобод" - "Осиё" ФК 0:3
Ҳакамлар:Владислав Цейтлин, Тимур Галеев, Равиль Шаяхметов.
Назоратчи:Марат Исмоилов.
Голлар:Ҳ.Ҳошимов 67, Ф.Мирюнусов 80, 90

"Яшнобод":Бобуржон Ҳайдаров, Расул Раҳмонбердиев, Ислом Исмоилов, Аббос Амонов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Бекзод Аҳмедов, Юсуф Алиев, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов.
Захирадан майдонга тушганлар:Маъмурбек Насриев, Тоҳир Исроилов, Баҳодир Даминов, Расул Шуҳратов, Шамсиддин Саъдуллаев, Камрон Баховутдинов, Сойиб Сафаров.

"Осиё" ФК:Тимур Антонов, Шаҳзод Эргашев, Жамшид Исломхўжаев, Шукур Мўминов, Жаҳонгир Муҳаммаджонов, Ҳикмат Ҳошимов, Сардор Ҳамидуллаев, Илҳом Убайдуллаев, Абдуназир Абдураҳмонов, Шерзод Қодиров, Муҳаммадазим Нурматов.
Захирадан тушганлар:Равшан Ҳусанов, Фарруҳ Мирюнусов, Омон Раҳимов, Шерзод Турғунов, Азиз Хушбоқов.

Огоҳлантиришлар:Ф.Кенжаев 90+2 - Т.Антонов 78

Фото:Championat.asia

Тўлик галереяни ушбу линк орқали кўришингиз мумкин.