2018 йил ғолиблари

 Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан ҳар йили мунтазам ўтказиб келинадиган асосий мусобақалар ғолибларининг номи маълум бўлди.

Иккинчи лига жамоалари ўртасида март ойида ўтказилган “Наврўз кубоги”да “Оқ-тепа” жамоаси кетма-кет иккинчи бор ғолиб бўлди.

2006 йилда таваллуд топган болалар ўртасида ўтказилган “Наврўз кубоги”да эса “Бунёдкор” жамоаси барчадан устун келди.

Болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган Тошкент шаҳар чемпионатининг баҳорги мавсумида 2005й “БУСМ 16”, 2004 й – “Пахтакор”, 2003 й – “Пахтакор”, 2002 й – “Пахтакор” жамоалари ғолиб бўлишди.

Болалар ва ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг 2018/2019 йилги мавсуми учун ўтказилган саралаш баҳсларида қуйдаги жамоалар юқори дивизион йўлланмасини қўлга киритишди: 2005 й. “Чигатой”, “Бунёдкор Б”, “Спартак 2”, “Старт”, “Козтекс”, “Динамо” ;
2004 й. “Бунёдкор Б”, “Сергели”, “ГФСШИ 2”, Пахтакор 2”, “Старт”, “Динамо”;
2003 й. “Чигатой”, “БЎСМ 16”, “Локомотив”, “Тошкент Сити”, “Олимпик 2”, “Чилонзор”;
2002 й. “БЎСМ 16”, “Чигатой”, “Спартак”, “Оқ-тепа”, “Старт” , “Тошкент Сити”.

Иккинчи лига жамоалари ўртасида ўтказилган “Мустақиллик кубоги”ни “Осиё” жамоаси қўлга киритди.

U-18 жамоалари ўртасида ўтказилган шаҳар биринчилигида эса “Бунёдкор А” жамоаси ғолиб бўлди.

Иккинчи лига шаҳар чемпионатида “Оқ-тепа” жамоаси чемпион номига сазовор бўлди.

Шунингдек, болалар ва ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати ҳамда биринчилиги 2018/2019 йилги мавсумининг биринчи давра учрашувлари якунланди. Иккинчи давра учрашувлари эса март ойидан старт олади.